Хитой сафарда Эронга мағлуб бўлди


Келаси йили Россия яшил майдонларида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига саралаш баҳслари давом этмоқда.

Осиё қитъаси “А” гуруҳида етакчилик қилаётган Эрон терма жамоаси навбатдаги баҳсни ўз майдонида Хитой термасига қарши ўтказди. Учрашувнинг биринчи бўлимида жамоалар ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолди ва танаффусга нурсиз дуранг билан йўл олишди.

Танаффусда керакли бош мураббийдан тегишли кўрсатмаларни олган эронликлар 46-дақиқа олдинга чиқиб олишди. Бу вақтда Меҳди Терами ўз номини таблога ёздириб қўйди.

iran

Шундан сўнг хитойликлар вазиятни тўғрилаш учун бор имкониятини ишга солди, аммо бунга мезбонлар йўл қўйишмади ва ўйин 1:0 ҳисобида якунига етди.

ЖЧ-2018 саралаш
“A” гуруҳи 7-тур

Эрон – Хитой – 1 : 0

Гол: Меҳди Терами 46
Огоҳлантиришлар: Саид Иззатиллоҳ 37, Масуд Шожеи 39, Алиризо Жаҳонбахш 63 – Ҳангбо Йин 81.

Мазкур ғалабадан сўнг эронликлар 17 очко билан "А" гуруҳида ёққол етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринда Жанубий Корея 13 очко билан бораётган бўлса, Ўзбекистон 9 очко билан кучли учликка якун ясаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!