Хитой трансферларга пул сарфлаш бўйича кучли бешликка кирди

CHERY AUTO

Мутахассислар трансферлар бўйича статистик маълумотларни таҳлил қилиб чиқди. Унга кўра, Хитой 2016 йил давомида трансферларни амалга ошириш учун 2015 йилга қараганда икки ярим баравар кўп пул сарфлаган. Якунланган йилида хитойликлар янги футболчилар учун 451,3 миллион доллар харажат қилган. Бир йил олдин кўрсаткич 168 миллион долларга тенг эди.

Tecno
 

Трансферларга энг кўп сарфлайдиган мамлакатлар рўйхатини ҳамон Англия бошқармоқда.

Кейинги ўринларда кучли бешлик чемпионатларидан Германия, Испания ва Италия бормоқда. Франция эса олдинга Хитойни ўтказиб юборди ва олтинчи поғонага тушиб қолди.

2016 йилда жаҳон футболида 4,78 миллиард долларлик трансферлар амалга оширилган ва бу бир йил аввалги кўрсаткичлардан 14,3 фоизга кўп.

Шунингдек, ўтган йил давомида жами 14591 та трансфер кузатилди. Ундан олдинги йил эса бу рақам 13601 тани ташкил этган эди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!