550 0

Хитойнинг "Шанхай Шеньхуа" клуби янги бош мураббийи Ву Цзиньсу ярим ҳимоячи Фредди Гуарин ва ҳужумчи Карлос Тевесларни таркибдан четлатди. Мутахассис ҳар иккала футболчини ортиқча вазн сабабли, четлатганини айтиб ўтди.

"Тевес менинг режаларим ҳақида хабардор бўлган. Бироқ у ҳозирги кунда майдонга тушиш учун жисмонан тайёр эмас. Гуариннинг ҳам вазни ортиб кетган. Мен натижалар ва футболчилар учун жавобгарман. Агарда, сиз жамоа ғалабаларига хисса қўшишга тайёр бўлмасангиз, таркибдан чиқариласиз. Мен жуда ҳам кўп юлдузи футболчиларни шуғуллантирганман", - деб айтиб ўтди хитойлик мутахассис.

Маълумот учун, Карлос Тевес ушбу мавсум Хитой Суперлигасида 12 ўйинда иштирок этди ва 2 та гол киритди. Гуарин ҳам шунча баҳсда майдонга тушган холда, 6 та гол киритишга эришди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98