Хитойликлар Жекони кўндира олмади

 

"Рома" таркибида тўп сураётган Эдин Жеко Хитой чемпионатига ўтишдан бош тортди. Босниялик ҳужумчига "Тяньцзинь" жамоаси жиддий қизиқиш билдирганди.

Хитой клуби 30 ёшли тўпурарга йилига 16 миллион евро маош ваъда қилганди. Оиласининг шароитини ўйлаган футболчи осиёликларга рад жавобини бериб, Римда қолишини маълум қилди.

Эдин Жеко жорий мавсумда "Рома" таркибида барча турнирларда 26 та учрашув ўтказиб, жами 18 та голга муаллифлик қилди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!