Хитойликлар Маскеранога йилига 7 млн евро маош таклиф қилишмоқда

Қишки трансферлар даврида “Барселона”ни тарк этишни режалаштираётган Хавьер Маскеранога Хитойнинг “Хэбэй Чайна Форчун” жамоаси жиддий қизиқиш билдира бошлади.

El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра хитойликлар 33 ёшли аргентиналик футболчига солиқлардан ташқари йилига 7 млн евро маош ваъда қилишмоқда. Таққослаш учун, Маскерано “Барселона”да йилига 6 млн евро маош олади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Маскерано "Барселона" раҳбариятидан амалдаги шартномани бекор қилишни ва ўзини эркин агент сифатида қўйиб юборишларини сўрагани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, каталонияликлар унинг трансферидан камида 6 млн евро ишлаб олишни кўзлашмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!