Хитойликлар Моратага қизиқиб қолишди

28 апрель, 12:50 274

Хитойликлар Моратага қизиқиб қолишди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Альваро Мората Чин юрти жамоалари диққат марказидан жой олди.
AS нашрининг маълум қилишича Хитойнинг бир неча клуби испаниялик иқтидор эгасини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Аммо, булар айнан қайси жамоалар эканлиги ҳозирча ошкор қилинмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, ввалроқ Лондоннинг "Челси" клуби Мората учун 60 млн евро таклиф қилишга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бундан ташқари Жозе Моуриньо уни "МЮ"да узоқ муддатга сафдан чиққан Ибрагимовичнинг ўрнида фойдаланишни режалаштираётгани ҳақида ҳам маълумотлар тарқалган эди.