Хитойликлар Обамеянгни энг бой футболчига айлантиришмоқчи

16 май,2017, 14:40 437

Хитойликлар Обамеянгни энг бой футболчига айлантиришмоқчи

Дортмунднинг “Боруссия” клуби форварди Пьер-Эмерик Обамеянг Хитойдан ақлбовар қилмас даражада супер таклиф олди.

France Football нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли габонлик футболчига Хитойнинг "Тяньжинь Цюаньжянь" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Айтиш лозимки, Чин юрти клуби Обамеянгнинг трансфери учун “Боруссия”га 80 млн евро, футболчининг ўзига эса йиллик 50 млн евро маош беришга тайёр. Агар, у хитойликларнинг ушбу таклифини қабул қилса, у ҳолда у дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Обамеянгнинг дортмундликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.