Хитойликлар Роналду учун "Реал"га 200 млн, унинг ўзига эса йилига 120 млн евро беришмоқчи

9 июнь,2017, 11:10 1120

Хитойликлар Роналду учун

Хитой клубларидан бири “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ўз сафига қўшиб олиш учун жиддий бел боғлади.

AS нашри тарқатган хабарга кўра номи ошкор этилмаётган клуб 32 ёшли форвард учун “Реал”га 200 млн евро тўлашга тайёр. Бундан ташқари, агар ушбу келишув имзоланса футболчининг йиллик маоши 120 млн еврони ташкил этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Манчестер Юнайтед", ПСЖ ва "Монако" жамоалари Роналду учун 180 млн евродан воз кечишга тайёр эканликлари ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Лионель Месси: Роналду жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан бири

Испанлар Зидан ва Роналдуга тан беришди

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.