Хитойликлар “Саутгемптон” учун 220 млн евро беришга тайёр

22 март, 15:47 376

Хитойликлар “Саутгемптон” учун 220 млн евро беришга тайёр


Хитойлик инвесторлар Европадан кучли футболчиларни харид қилиш билан чекланиб қолаётгани йўқ ва “кўҳна қитъа”нинг бир қатор жамоаларига ҳам эгалик қилишни ўз олдиларига мақсад қилган.

Уларнинг навбатдаги “нишони” Англиянинг “Саутгемптон” жамоаси бўлиши мумкин, дея хабар беради The Times нашри. Аввалроқ клуб раҳбарияти 200 миллион евролик таклифни рад қилишган эди.

Southampton FC

Бу гал эса Lander Sports Development компанияси жамоа учун 220 миллион евро таклиф билан чиқишмоқда. Бу маблағ эса клуб хўжайини Катарин Либхерр баҳолаган нархга яқин келган. Томонлар музокараларнинг якунловчи қимига етиб келишган.

Эслатиб ўтамиз, “Саутгемптон” АПЛда 33 очко билан 10-ўринда бормоқда.