Хитойликлар энди Ла Лигага ҳам “ҳужум қилишмоқчи”

Тез орада Испаниянинг “Бетис” клуби хўжайинлари ўзгариши мумкин. Canal Sur Radioнинг маълум қилишича Хитойлик инвесторлар клуб раҳбариятига жамоани сотиб олиш борасида таклиф билан чиқишган.

Номи ошкор этилмаган бизнесмен “Бетис” учун 160 миллион евродан воз кечишга тайёр. Таъкидлаш керакки клуб бош директори Рамон Аларкон яқиндагина ушбу масалада инвесторлар билан музокара ўтказиш учун Хитойга келган эди.

 

Маълумот учун, "Бетис" айни дамда Ла Лигада 24 очко жамғарган ҳолда 15-поғонани эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!