Ходдл: Айни дамда дунёда Кейндан кучлироқ ҳужумчи йўқ

13 октябрь, 13:05 211

Ходдл: Айни дамда дунёда Кейндан кучлироқ ҳужумчи йўқ

Англия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Глен Ходдлнинг фикрича “Тоттенхэм” ҳужумчиси Харри Кейн айни дамда дунёнинг энг яхши ҳужумчиси ҳисобланади.

“Айни дамда дунёда Кейндан кўра кучлироқ марказий ҳужумчи йўқ. У ҳар иккала оёғида ҳам мукаммал зарба бера олади, қолаверса жарима майдонида ҳам жуда яхши ҳаракатланади. Шундай экан, нима учун унинг маошини кўтаришмаяпти? Агар “Тоттенхэм” уни ўз сафида сақлаб қолишни истаса, зудлик билан совринларни қўлга киритиши керак”, - дейди Ходдл Talksport нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Манчестер Юнайтед” Кейн учун 190 миллион евродан воз кечишга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.