Хоразмлик ёш боксчиларга маҳорат сабоқлари ўтказилди

Бугунги кунда Ўзбекистон бокс мактаби дунёга ўзининг истеъдодли боксчиларини тарбиялаши ва уларнинг юқори натижаларга эришиши учун барча шароитлар яратилаётганлиги билан танилган.

Ана шундай имкониятлардан бири Хоразм вилоятида яратилди. Ўзбекистон бокс федерациясининг Хоразм бўлими томонидан вилоятдаги Амир Темур боғида ёш боксчиларга маҳорат сабоқлари ўтказилди.

Бундан кўзланган асосий мақсад навқирон авлоднинг Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган бокс спорт тури билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратиш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишдир.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!