Хорди Альба "Барселона"ни тарк этиши мумкин

2 май,2017, 13:10 457

Хорди Альба


“Барселона” клуби ҳимоячиси Хорди Альба мавсум охирида бошқа жамоага ўтиши мумкин.

Football-Espana нашри тарқатган хабарга кўра, Альба сўнгги вақтларда каталонияликлар асосий таркибида майдонга тушмаяпти. Жереми Матьё ва Арда Туран қаторида Альба ҳам ёзги трансферлар мавсумида жамоани тарк этиши кутилмоқда.

28 ёшли футболчи эса “Барселона”да қолишни афзал билмоқда, бироқ асосий таркибдаги ўрнини қайтариш осон кечмаслиги аниқ.

Унинг “Барселона” билан тузган амалдаги келишуви яна 3 йилдан кейин тугайди.