Хорватия гарчи ғалаба қозона олмаган бўлсада, ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритди

Хабарингиз бор, шу кунларда дунёнинг барча қитъаларида келгуси йил Россия яшил майдонларида бўлиб ўтадиган мундиалга йўлланма берувчи плей-офф учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Ҳусусан, кеча Европа қитъасининг плей-офф босқичида иштирок этаётган икки терма жамоаси ўзаро мундиал тақдирига ойдинлик киритиб олишди. Ўз майдонида Хорватияни қабул қилган Греция шу куни рақиби дарвозасига гол ура олмади ва сафарда учралган йирик мағлубият эвазига жаҳон чемпионатида иштирок этиш йўлланмасини қўлдан бой берди.

Греция – Хорватия 0:0 (0:0, 0:0)

12 ноябрь «Георгиос Караискакис»

Греция – Карнезис, Папастатопулос, Рецос, Торосидис, Манолас, Зека, Тахцидис, Циолис, Христодулопулос (Фортунис, 59), Бакасетас (Янниотас, 59), Митроглу (Пелкас, 78).

Хорватия – Субашич, Ловрен, Стринич, Врсалько, Вида, Ракитич, Модрич (Митрович, 90), Брозович, Перишич (Ребич, 86), Манджукич, Калинич (Крамарич, 78).

Огоҳлантиришлар: Тахцидис (24).

Дастлабки ўйин – 1:4

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!