Хорватия терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Футбол бўйича Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Анте Чачич ўз лавозимини тарк этадиган бўлди.

Гап шундаки, кеча ЖЧ-2018 саралаши доирасида Финляндияга (1:1) қарши баҳсда қайд этилган дуранг натижа Хорватиянинг мундиалга бориш имкониятларини катта сўроқ остида қолдирди. Шу боис мамлакат футбол иттифоқи Чачични истеъфога чиқаришга қарор қилди.

Энди хорватияликлар Украинага қарши ҳал қилувчи “жанг”да бошқа мураббий қўл остида иштирок этишади. Бироқ, ҳозирча ушбу лавозимни қайси мутахассис эгаллаши ҳақида маълумотлар йўқ.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!