Хорхе Фосатти Қатар терма жамоасининг 23 талик таркибини эълон қилди

ЖЧ-2018 саралаш босқичидаги рақибимиз Қатар терма жамоаси ЖЧ саралаш босқичига тайёргарлик доирасида Молдова терма жамоасига қарши ўтказиладиган ўйин олдидан жамоанинг 23 талик таркибини эълон қилди.

Олинган хабарга қараганда, терма жамоанинг жорий йилдаги илк машғулотлари 14-16 январь кунлари ўтказилади ва 17 январ куни жамоа Молдовага қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади ва 18 январдан футболчилар ўз клублари ихтиёрига қайтиб кетишади.

Жамоанинг ушбу йиғинга жалб этилган футболчилари эса қуйидагича: Абдулраҳмон Ал-Ҳарази, Абдул Мажид, Омар Барри, Себастьян Сория, Родриго Табата, Абдул Ҳамид, Иброҳим Мажид, Педро Мигел, Ҳамид Исмоил, Салим Ал-Ҳажри, Али Саад, Али Асад, Кусавло Муҳаммад, Муҳаммад Муса, Буалем Ҳавжий, Аҳмад Ҳалфан Солиҳ, Рами Файез, Карим Будиаф, Луис Мартин, Аҳмад Абдул Мақсуд, Ёсир Абу Бакр Исо, Саид Ҳаж Исса.

Қайд этиш жоиз, Хорхе Фосатти бошқарувидаги жамоа ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида 23 март куни Доҳада Эронни қабул қилса, 28 мартда Тошкентда Ўзбекистон терма жамоасига қарши баҳсда майдонга тушади.

Маълумот ўрнида, қатарликлар саралаш босқичининг сўнгги 5 ўйинида 1 ғалаба, 1 та дуранг ва 3 та мағлубият қайд этган ҳолда, мусобақа жадвалининг 5 ўринини эгаллаб туришибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!