Хорхе Фоссати: Эртага Ўзбекистон ҳам биздан қўрқишига асос бор

27 март, 11:52 1162

Хорхе Фоссати: Эртага Ўзбекистон ҳам биздан қўрқишига асос бор

Бугун ЖЧ-2018 3-саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Қатар ўйини олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда дастлаб меҳмонлар устози Хорхе Фоссати иштирок этди.

- Гуруҳ ҳақида гап борар экан, ҳар битта ўйин жуда мураккаб ва муҳимлиги билан ажралиб туради. Бу олдиндан маълум эди. Албатта, Биз Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳурмат қиламиз.

Қатар Тошкентда Ўзбекистонни мағлуб этмаган. Мураббий бу борада қандай фикрда?

- Олдинги ўйинлар бу шунчаки рақамлар ва статистика. Эртага биз Қатар футболида янги саҳифа яратишга ҳаракат қиламиз.    

Ўзбекистоннинг кучли ва кучсиз жиҳатлари нимада? 

- Ўзбекистон терма жамоа шаклланган жамоа. Уларнинг олдиндан ўйлаган режалари мавжуд. Уларнинг шаклланган ўйинлари ҳам алоҳида эътиборга молик.

Сурия Ўзбекистонни мағлубиятга учратгани сизни ҳайратлантирдими?

- Бу гуруҳда осон ўйинлар йўқ. Учрашувлардаги ҳисобларга эътибор берсак кичик ҳисоблар қайд этилмоқда. Агарда қайсидир терма жамоа йирик ҳисобда ғалаба қозонганида бу мени ҳайратланарди. 

Карлуш Кейруш жамоасига қарши бошқа жамоалар қийин ўйин олиб боришмоқда. Мутахассис сифатида Кейруш жамоаси ўйинини қандай атайди? 

- Эроннинг ҳимоя чизиғи алоҳида эътиборга молик. Улар орқада жуда эҳтиёткор ўйин намойиш этишади. Аммо уларнинг ҳужумлари борасида унчалик ҳам мақтана олмайди. Буни уларнинг натижаларидан билиб олса бўлади. 

Ўзбекистонни хурмат қиламиз. Улар таркибида кучли футболчилар етарли. Аммо бизда ҳам маҳоратли ўйнчилар жамланган. Шунинг учун эртага уларга ҳам осон бўлмаслиги аниқ.  

Қатар чемпионатида тўп тепадиган Сардор Рашидов ва Темурхўжа Абдуҳолиқов майдонга тушиши мумкин. Бу уларга яхши бўладими ёки ҳавотирли? 

- Албатта, Ўзбекистон таркибида Қатарда фаолият олиб борадиган 2 футболчи бор. Бу уларга осон бўлса, биз учун ҳам қулай бўлиши мумкин. Чунки биз ҳам улар ҳақида яхши биламиз. Умуман олганда ҳозир қайсидир футболчи ҳақида маълумот топиш қийин эмас. Интернет бор. Муаммо йўқ.  

Қатар термасидаги футболчиларнинг ёши борасида қандай фикрдасиз?

- Мен терма жамоага чақирадиган футболчиларнинг ёшига эътибор бермайман. Чунки у футболчи терма жамоага ёрдам беришга тайёр бўлса ёшми ёки қари фарқи йўқ. Бизда 20 ёшли футболчилар ҳам бор. Эртага улар ҳам майдонга тушишлари мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Қатар ўртасидаги баҳс эртага соат 18:00да старт олади. 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.