Хорхе Сампаоли май ойидан Аргентина термаси устозига айланади

22 апрель, 10:38 268

Хорхе Сампаоли май ойидан Аргентина термаси устозига айланади


“Севилья” клуби бош мураббийи Хорхе Сампаоли май ойидан Аргентина терма жамоасини бошқаради, дея хабар беради AS нашри.

Бу расман Испания чемпионати баҳслари якунига етгандан сўнг эълон қилишини кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Сампаоли “Севилья” билан тузган амалдаги шартномаси 2017 йилгача мўлжалланган. Чилилик мутахассис жамоадан кетадиган бўлса, 1,5 миллион евро миқдорида товон пули тўлаш кераклиги шартномада белгилаб қўйилган.