Хосеп Гвардиола: Агуэро “Манчестер Сити” афсонаси!

“Манчестер Сити” устози Хосеп Гвардиола “шаҳарликлар”нинг сўнгги йиллардаги муваффақиятларида ҳужумчи Серхио Агуэронинг ўрни катта эканлигини таъкидлаб ўтди. “Уотфорд”га (6:0) қарши кечган баҳсда аргентиналик футболчи хет-трик қайд этиб, манкунианликлар сафидаги голлари сонини 175 тага етказиб олди. Бу борадаги клуб рекорди Эрик Брукка тегишли. Унинг ҳисобида 177 гол мавжуд.

Умид қиламанки, Серхио тез орада клуб рекордини янгилайди ва катта байрам ташкил қилади. Агуэро – клуб тарихи афсонаси ва унинг бир қисми. Унниг урган голлари бунга далолат қилади, – дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради BBS Sport нашри.

Брук “Манчестер Сити” шарафини 1928-1940 йилларда ҳимоя қилган. У 494 ўйинда 177 гол урган бўлса, Агуэро “шаҳарликлар” сафида 259 ўйин ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!