Хосеп Гвардиола: Бу мавсум Англия клублари ЕЧЛда ўзларини кўрсатишлари керак

12 август, 18:35 388

Хосеп Гвардиола: Бу мавсум Англия клублари ЕЧЛда ўзларини кўрсатишлари керак

 

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола бу ёзги трансферлар ойнасида АПЛ жамоалари кўплаб футболчиларни ўз таркибларига қўшиб олишгани тўғрисида гапириб ўтди. Бу ҳақда Англия нашрлари хабар бермоқда.

- Ёзда Англия клублари йирик трансферларни амалга оширишди. Бу мавсум АПЛ анча қизийдиган кўринади. Қолаверса, жамоалар ЕЧЛда ҳам ўзларини кўрсатишлари керак. Чунки клублари катта пуллар эвазига ўйинчилар сотиб олишди, - дейди Гвардиола.