Хосеп Гвардиола “Челси”ни табриклади

7 апрель,2017, 14:31 588

Хосеп Гвардиола “Челси”ни табриклади

 

Хабарингиз бор, бир неча кун олдин Англия чемпионати 31-туридан ўрин олган “Челси” – “Манчестер Сити” баҳси бўлиб ўтди. Унда “аристократлар” 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Ушбу беллашувда ҳар икки мураббийлар штабидаги инсонлар орани очти қилишга ҳам улгуришганди. Аммо ўйин якунлангач “шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола “Челси”ни ғалаба билан табриклади. Испаниялик мутахассис лондонликларни чемпионлик пойгасидаги курашига омад тилади.  

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” ушбу мағлубиятдан сўнг АПЛ чемпионлик пойгасидан чиқиб кетди.