Хуан Бернат “Бавария”нинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди

15 март,2017, 22:35 418

Хуан Бернат “Бавария”нинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди

 

Хабарингиз бор, Германиянинг “Бавария” клуби ҳимоячиси Хуан Бернат бир неча кун олдин жароҳат олиб сафдан чиққанди. Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, айни пайтда футболчи жароҳатидан фориғ бўлган.

Манбанинг маълум қилишича, Хуан Бернат мюнхенликларнинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилган. У жамоанинг навбатдаги ўйинларида майдонда кўриниш бериши мумкин.

Маълумот ўрнида, “Бавария” навбатдаги учрашувни сафарда “Боруссия М”га қарши олиб боради.  

 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.