Хуан Мата Европа Лигасининг салбий томонларини айтди

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ярим ҳимоячиси Хуан Мата Европа Лигаси ўйинлари клубга қийинчиликлар туғдирганини маълум қилди.

“Европа Лигасида ғалаба қозонсак – бу бизга соврин ва энг асосийси ЕЧЛга йўлланма тақдим қилади. Бу биз учун жуда муҳим. Биз еврокубокларда ўйнашни хоҳлаймиз. Умид қиламанки, бу сешанба ва чоршанба кунлари ўйналадиган ЕЧЛ бўлади.

Аммо пайшанба куни Европа Лигасида ўйнасак, бу кучлар тикланишига халал беради. Жорий мавсумда биз бу нарсага амин бўлдик. Бу АПЛ чемпионлиги учун курашда бизга тўсқинлик қилди. Умид қиламаки, клуб ва унинг маблағи кучли футболчиларни жалб қилиб, таркибни кучайтиришга ёрдам беради”, – деди Мата.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!