Хуан Мата учун мавсум якунланган бўлиши мумкин

1 апрель,2017, 15:40 436

Хуан Мата учун мавсум якунланган бўлиши мумкин

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Хуан Мата мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда Manchester Evening News нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг маълум қилишича испаниялик футболчи машғулотларнинг бирида оёғида оғриқ ҳис қилган ва у пайшанба куни жарроҳлик амалиётини бошдан ўткизган. Шифокорларнинг сўзларига кўра Мата катта эхтимол билан бу мавсумда бошқа жамоасина ёрдам бера олмайди.

Маълумот учун, Мата ўзининг “қизил иблислар” сафидаги фаолиятини шу пайтгача бирон марта ҳам жароҳат туфайли ўйинларни ўтказиб юбормаган.

Эслатиб ўтамиз, яқин орада “МЮ”га шунингдек Фил Жонс, Крис Смоллинг ва Поль Погба каби футболчилар ҳам ёрдам бера олишмайди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.