Хуан Матанинг қачон сафга қайтиши маълум бўлди

14 апрель,2017, 21:25 507

Хуан Матанинг қачон сафга қайтиши маълум бўлди

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби хавбеки Хуан Матанинг қачон сафга қайтиши мумкинлиги маълум бўлди.

Айтиш лозимки испаниялик футболчи кеча Европа лигаси чорак финалида “Андерлехт”га (1:1) қарши бўлиб ўтган баҳсда жароҳат олган эди. Манкуанликлар матбуот хизматининг хабар беришича Мата жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказиши мумкин. Шифокорларнинг сўзларига кўра Мата май ойининг сўнггига қадар сафга қайтолмайди.

“Қизил иблислар” жорий мавсум премьер-лиганинг сўнгги учрашувини 21 май куни ўтказишини ҳисобга олсак, Хуан Мата учун мавсум якунланган бўлиши ҳам мумкин.