Худойназар Файзов Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши боксчиси деб топилди

  • 30 ноябрь, 2017, 18:11
  • 0
  • Бокс

Бир ҳафта давомида Термиз шаҳри мезбонлик қилган бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати беллашувларининг ғолиб ва совриндорлари аниқланганидан хабарингиз бор.

Анъанага кўра, мусобақанинг энг яхши боксчиси ҳам аниқланди. Бу мукофотга энг енгил вазн тоифасида (49 кг) иштирок этиб, шоҳсупага кўтарилган Тошкент вилояти вакили Худойназар Файзов муносиб кўрилди.

Бу боксчи ярим финалда пойтахтлик Нодиржон Мирзаҳмедовдан устун келган бўлса, финалда бухоролик Мироншоҳ Ибрагимовни қийинчилик билан мағлуб этишнинг уддасидан чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!