Хуммельс Дембелени Бундеслигадаги энг иқтидорли футболчи деб айтди

20 март, 18:30 381

Хуммельс Дембелени Бундеслигадаги энг иқтидорли футболчи деб айтди

Ўтган ёзда “Боруссия Д”дан “Бавария” клубига кўчиб ўтган Матс Хуммельс айни дамда Бундеслиганинг энг иқтидорли футболчиси ким деган саволга ҳеч иккиланмай жавоб қайтарди. Германия терма жамоаси аъзосининг сўзларига кўра дортмундликлар футболчиси Усмон Дембеле ҳозирги кунда Бундеслигада тенгсиз эканлигини айтди. Футболчи бу ҳақда ўзининг “Твиттер”даги саҳифаси орқали маълум қилди.

Таъкидлаш керакки, 19 ёшли футболчининг хизматларига Европанинг бир қатор гранд клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Аммо, “Боруссия Д” раҳбарияти футболчисини сотиш ниятида эмаслигини бир неча бор айтган.