Хуммельс “Реал”га қарши тайёргарлик пайтида жароҳат олди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳимоячиси Матс Хуммельс жамоанинг буганги машғулотларида жароҳат олди ва у майдонни шифокорлар ёрдамида тарк этди. Бу ҳақда Sky Sport News нашри хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Германиянинг амалдаги чемпионлари келаётган чоршанба куни Чемпионлар лигасининг чорак финал дастлабки баҳсида “Реал”га қарши ўтказишади.

Маълумот учун, Хуммельс жорий мавсум “Бавария” сафида жами 38та учрашувжа майдонга тушган ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!