Хуммельс чорак финалда “Боруссия Д”га тўқнаш келишни истамаяпти

10 март,2017, 11:45 418

Хуммельс чорак финалда “Боруссия Д”га тўқнаш келишни истамаяпти

Хабарингиз бор 7-8 март кунлари Европанинг бир қатор шаҳарларида Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтди.

Унга кўра, “Боруссия Д”, “Бавария”, “Барселона” ва “Реал” клублари чорак финал босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

“Бавария” клуби ҳимоячиси Матс Хуммельс ўзининг чорак финал ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди:

“Мен халқаро майдонларда “Боруссия Д”га қарши тўқнаш келишни истамайман. Мен учун бошқа чемпионат вакилларига қарши ўйнаш қизиқарлироқ”, - дейди Хуммельса Bild нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Хуммельс 2009-2016 йилларда айнан “Боруссия Д” шарафини ҳимоя қилган. Дортмундлик мухлислар эса унинг асосий рақобатчиси сафига ўтиб кетганликларини кескин қоралашган эди.