Хумммельс: Умид қиламанки, "Бавария" августнинг сўнггига қадар ўз даражасига чиқади

8 август, 10:33 88

Хумммельс: Умид қиламанки,

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳимоячиси Матс Хуммельс Германия Суперкубогида “Боруссия Дортмунд”га қарши баҳсдан сўнг ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди ва мавсум олдидан жамоасининг имкониятларини чамалаб ўтди.

“Биринчи бўлимда голдан сўнг биз жуда яхши ўйин намойиш этдик. Рақибнинг прессингидан яхши чиқиб кета олдик. Иккинчи бўлимда бироз қийналдик ва бизда муаммолар пайдо бўла бошлади.

Биз максимал даражада ўйин кўрсатишимиз лозим. Бу бир ўйин холос. Бундеслига бошланишига яна икки ҳафта бор. Машғулотларда яхши ишлашимиз керак. Умид қиламанки, август сўнггида биз ўзимиз истаган даражага ета оламиз”, – деб айтиб ўтди Хуммельс “Бавария” расмий сайтига берган интервьюсида.