Хумоюн Муртазоев: Бу тарихий ғалаба мухлисларимизникидир

1 апрель,2017, 11:01 375

Хумоюн Муртазоев: Бу тарихий ғалаба мухлисларимизникидир

 

Хабарингиз бор, кеча олий лига 4-тур доирасида “Машъал” “Пахтакор” билан куч синашди. Муборакда кечаган баҳсда майдон эгалари “шерлар”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Учрашувдан сўнг муборакликлар футболчиси Хумоюн Муртазоев ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Аввало барчани ғалаба билан табриклайман. Бу тарихий ғалаба, алабатта, мухлисларимизникидир. Анчагина шиддатли баҳсда муҳим 3 очкони қўлга киритдик. Яна бир бор жамоамиз ва барчани табриклаб қоламан, - дейди Муртазоев.