Хуррамов ва Жандреев кейинги босқичга йўл олишди

20 октябрь,2017, 15:57 446

Хуррамов ва Жандреев кейинги босқичга йўл олишди

Хорватиянинг Загреб шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг навбатдаги кун баҳслари давом этмоқда.

Ушбу кун доирасидаги беллашувларда -90 кг вазн тоифасида икки нафар ҳамюртимиз навбатдаги босқич масаласини ҳал қилди.

Хусусан, дастлаб Муҳаммадкарим Хуррамов украиналик Микита Матлашевскини иппон эвазига мағлуб этган бўлса, Шермуҳаммад Жандреев Колумбия вакили Франциско Балантадан огоҳлантиришлар ҳисобида устун келди.

Энди чорак финал олдидан Муҳаммадкарим Хуррамов япониялик Тажима Гоки билан баҳс олиб борса, Шермуҳаммад Жандреевга россиялик Роман Донцов рақиблик қилади.