Хуршидбек Норматов узоқ танаффусдан сўнг рингга қайтмоқда

11 сентябрь, 11:01 894

Хуршидбек Норматов узоқ танаффусдан сўнг рингга қайтмоқда

Ўтган йили ҳаваскорлар боксидан профессионал боксга ўтган ҳамюртимиз Хуршидбек Норматов (3-0-0) ўзининг навбатдаги АҚШнинг Коннектикут штатида ўтказади. Жанг 15 сентябрга белгиланган.

Ҳозирда боксчимизнинг рақиби яқин вақт ичида маълум қилиниши айтилмоқда.

Бунгача Хуршидбек профессионал рингда учта жанг ўтказиб, барчасини ғалаба билан якунлаган. У сўнгги марта Филаделфияда ўтган йилнинг  11 ноябр куни америкалик Ленвуд Доциэрни очколар бўйича мағлуб қилган эди.