Хёнесс “Бавария” чемпион бўлишига ишонмоқда

24 март, 12:15 372

Хёнесс “Бавария” чемпион бўлишига ишонмоқда

Мюнхеннинг “Бавария” клуби президенти Ули Хёнесс жамоасининг кетма-кет 5-марта Бундеслигада ғолиб чиқишига шубҳа қилмаяпти. Унинг сўзларига кўра “Бавария” қолган жамоалардан анча илгарилаб кетган ва бошқалар уларни қувиб ўтиши жуда қийин.

“Мен аллақачон табрикларни қабул қила бошладим. “Бавария” энг яқин таъқибчисидан 13 очко илгарилаб кетса ва 2-ўринда “РБ Лейпциг” каби жамоа бораётган бўлса, унинг чемпион бўлмаслиги учун камида 5та учрашувда мағлубиятга учраши керак бўлади. Қолганлар эса ҳудди шунча ўйинда кетма-кет ғалаба қозониши талаб этилади. Мен бу нарса бўлишига ишонмайман”, - дейди Хёнесса Bild нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, “Бавария” жорий мавсум Бундеслиганинг ортда қолган 25 тур якунларига кўра 62 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Мюнхенликлар рақиблари дарвозасини 61 марта ишғол этган ва ўз дарвозасидан 13та тўп олиб чиққан.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.