Хёнесс: “Реал”, “Ювентус” ва “Бавария” – Европанинг энг кучли уч клуби

12 май,2017, 21:25 492

Хёнесс: “Реал”, “Ювентус” ва “Бавария” – Европанинг энг кучли уч клуби

Мюнхеннинг “Бавария” клуби президенти Ули Хёнесс Европанинг энг кучли жамоаларини санаб ўтди.

“Биз чорак финалда Чемпионлар лигасидаги юришимизни тўхтатдик. Аммо, биз бу мавсум Европанинг энг кучли жамоаларидан бири бўлиб турган “Реал”га имкониятни бой бердик.

Ўйлашимча, “Реал”, “Ювентус” ва “Бавария” айни дамда қитъанинг энг кучли клублари ҳисобланишади. Бу жамоалар эса ўз даражасини узоқ вақтгача йўқотишмайди”, - дейди Хёнесс Blick нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, айнан “Реал” ва “Ювентус” 3 июнь куни Кардифф шаҳрида бўлиб ўтадиган ЕЧЛ финалида ўзаро майдонга тушишади.