Яҳё Имомов қирғизистонлик рақибини мағлуб этди

Венрия пойтахти Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Бугунги кун беллашувлари доирасида -90 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Яҳё Имомов қирғизистонлик Фаррух Булекуловга қарши татамига кўтарилди.

Қизиқарли кечган баҳсда эса спортчимиз рақиби устидан вазаре баҳоси эвазига ғалаба қозонди ва кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.  Ҳамюртимизнинг кейинги босқичдаги рақиби мисрлик Абд Ал Акбар бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!