Яккакурашчиларимиз Бишкекда рингга чиқишади

Жорий йилнинг 28 апрел куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида аралаш яккакурашлар бўйича профессионал жанг кечаси ташкил этилади.

“Jash Kuch Fighting Championship” номини олган турнирда икки нафар ўзбекистонлик спортчи юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Мусобақанинг 61 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Маъруф Османов қирғизистонлик Азатбек билан куч синашади.

Вакилларимиз орасидаги иккинчи қарама-қаршиликда Ҳумоюн Тўхтамуродов мезбон спортчи Оразали Эшметуулуга қарши рингга чиқади. Жанг 66 кг вазн тоифасида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!