Яккакурашчимиз Зарруҳ Адашев Нью-Йоркда рингга чиқади

739

Яккакурашчимиз Зарруҳ Адашев Нью-Йоркда рингга чиқади

Аралаш яккакураш жанглари устаси ҳамюртимиз Зарруҳ Адашев бугун, 1 декабр куни Нью-Йорк шаҳридаги “Medison Square Garden” аренасида “GLORY 48” турнирининг андекард жангида рингга кўтарилади.

Кикбоксинг бўйича ташкил этиаётган мазкур тўқнашувда унга кипрлик Ставрос Григориоу рақиблик қилади.

Зарруҳ Адашев кикбоксинг бўйича икки карра жаҳон чемпиони, қўл жангги бўйича Осиё чемпиони, халқаро турнирлар ғолиби ва қўл жанги бўйича кўп карра Ўзбекистон чемпиони ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, асосий жангларнинг бирида Анвар Бойназаров америкалик Кевин ван Ностранд (4-1-0, КО2) билан “GLORY” чемпионлик камари учун рингга чиқади.