Ян Облак қаторасига учинчи мавсум Ла Лигада энг яхши посбон бўлди

 

Мадриднинг “Атлетико” жамоаси дарвозабони Ян Облак қаторасига учинчи мавсум Испания чемпионатида энг кам гол ўтказиб, “Рикардо Самора” совринини қўлга киритди.

Жорий мавсумда “Атлетико” билан Испания чемпионатининг кумуш медалларига сазовор бўлган дарвозабон 37 ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 22 та гол ўтказиб юборди.

Айнан Ян Облакнинг бундай натижаси “Атлетико Мадрид”га чемпионатни 2-ўринда якунлаш имконини берди. Бундан ташқари, “Атлетико” Европа Лигаси совриндорига ҳам айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!