Яна бир давлат билан меморандум имзоланди ва халқаро ўртоқлик ўйини ўтказилади

12 апрель куни Тошкентда Ўзбекистон ва Қирғизистон футбол лигалари меморандум имзоланди.

Қирғизистон сайтларида ёзилишича, ЎзПФЛ бош директори Омон Ғофуров ва ҚФЛ президенти Нурбек Атаканов ўзаро ҳужжатларни имзоладилар. Ушбу жараёнда марказий ва жанубий Осиё бўйича ОФКнинг масъул ходими Йогеш Десаи ва ЎФА бош котиби Сардор Раҳматуллаев иштирок этишди.  

Келишувга кўра икки давлат футболида ўзаро тажриба алмашинади. Хусусан, клублар ўртасидаги мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш, маркетинг, медиа соҳасида тажриба алмашиш, футбол майдонларини тайёрлаш, Ўзбекистон ва Қирғизистон жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйинлари ўтказиш ҳамда бошқа жиҳатлар кўзда тутилган. Ушбу маморандум доирасида дастлабки қадамлардан бири икки мамлакат “Нефтчи” Қўчқор-Ота (Қирғизистон) ва Фарғона (Ўзбекистон) клублари ўртасида ўртоқлик учрашувлари ўтказишдир. Ушбу беллашувларнинг санаси ва жойи кейинроқ маълум бўлади.    

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!