Яна бир финалчи аниқланди: "Ардус" (фото)

13 апрель,2017, 21:50 583

Яна бир финалчи аниқланди:

  Аввал хабар берганимиздек, бугун пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" спорт мажмуида олий лига жамоалари ўртасида мини-футбол бўйича XXI мамлакат чемпионатининг ярим финал беллашувлари давом этди. Тошкентнинг "Ардус" ва Қаршининг "Дўстлик AIN" жамоалари ўртасида кечган ўйинда пойтахтликлар ғалаба нашидасини суришди. "Ардус" жамоаси қаршиликлар дарвозасига жавобсиз 4 та тўп киритиб, финалга йўлланма олди.

Ўзбекистон XXI миллий чемпионати финал баҳсида "Олмалиқ" ва "Ардус" жамоалари тўқнашадиган бўлди.

"Ардус" ва "Дўстлик AIN" учрашувидан олинган фотолавҳаларни эътиборингизга ҳавола этамиз: