Яна бир инглиз клуби хитойликлар қўлига ўтиши мумкин

14 апрель,2017, 22:25 460

Яна бир инглиз клуби хитойликлар қўлига ўтиши мумкин

Хитойлик инвестор Чен Ли Англия Чемпионшипида иштирок этувчи “Брентфорд” клубининг 50% акцияларини сотиб олмоқчи. Sky Sports нашрининг хабар беришича айни дамда томонлар ушбу масала бўйича музокаралар олиб боришмоқда. Маълумотларга кўра ушбу келишув хитойлик инвесторга 70 млн еврога тушиши мумкин.

Таъкидлаш керакки Чен Ли Франциянинг “Ницца” клуби хўжайинларидан бири ҳисобланади. Юқоридаги нашринг ёзишича “Брентфорд” ўтган мавсум якунларига кўра 9 млн евро зарар кўрган.

Эслатиб ўтамиз, хитойлик инвесторлар Чемпионшипда иштирок этувчи "Астон Вилла", "Бирмингем" ва "Вулверхэмптон" жамоаларига ҳам хўжайинлик қилишади. Қолаверса премьер-лигада иштирок этувчи “Вест Бромвич” клуби ҳам Чин юрти бизнесменларига тегишли.