Яна бир суперҳужумчи Хитойга равона бўлади

25 март, 21:55 713

Яна бир суперҳужумчи Хитойга равона бўлади

 

Хитой суперлигаси жамоалари Европанинг кўзга кўринган футболчиларини олишда давом этади.Бу гал хитойликлар Испания чемпионатида муваффақиятли иштирок этаётган "Атлетико"нинг машҳур ҳужумчиси Кевин Гамейрони Чин юртига келишга кўндирди.

"Атлетико" айни пайтдаги тўпурари ўрнига "Лион" ҳужумчиси Александр Ляказеттни олишга уринмоқда. Агар Диего Симеоне ёзги трансферлар мавсумидафранциялик футболчини олиб келолмаса, Гамейронинг Хитойга сафари қишгача кечиктирилади.

Кевин Гамейро Хитой клубларидан бирига ўтса йилига 20 миллион евро миқдорида маош олиш имконига эга бўлади.

SPORTS.uz