Яна бир янги футболчи "Навбаҳор" таркибига қўшилди

Мавсумга тайёргарликни Тошкентда олиб бораётган "Навбаҳор" таркиби бугун яна бир янги футболчи ҳисобига тўлдирилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Мухлисларга “Пахтакор” жамоасидаги иштироки билан яхши таниш бўлган ярим ҳимоячи Ойбек Қиличев “Навбаҳор” сафидаги машғулотларни бошлади. 1989 йилнинг 17 январида туғилган ярим ҳимоячи 2016 йилги мавсумни Малайзиянинг “Перак” клуби сафида ўтказганди.

Фаолиятини 2007 йили Тошкентнинг “Трактор” жамоасида бошлаган футболчи кейинчалик “Пахтакор” шарафини ҳимоя қилган. 2014 йили Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал Шааб” клубида тўп сурган Қиличев 2015 йили Эроннинг “Пайкан” клубида фаолият олиб борди. Ўтган мавсум биринчи ярмини “Пахтакор”да ўтказиб, Малайзияга йўл олганди. Тез орада Ойбек “Навбаҳор” аъзосига айланиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!