"Янги Месси" "Реал"га ўтиш учун жамоаси билан музокараларни тўхтатди

Сўнггги вақтларда тез-тез "Янги Месси" дея тилга олинаётган "Ювентус" клуби ҳужумчиси Пауло Дибала жамоаси билан янги шартнома имзолашдан бош торди.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатаётган хабарга қараганда, бунга футболчига Мадриднинг "Реал" клубидан қизиқиш билдирилаётгани сабаб бўлмоқда.

Қайд этиш жоиз, олдинроқ мадридликларнинг ёзги трансфер пайтида Дибалани ўз сафларига қўшиб олишлари мумкинлиги айтилмоқда. 

Маълумот ўрнида, 23 ёшли футболчи жорий мавсумда туринликлар сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва 3 та самарали пас узатган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!