Янги Зеландия термаси устози: Биз муҳим бўлган тажриба тўпламоқдамиз

17 июнь, 23:29 145

Янги Зеландия термаси устози: Биз муҳим бўлган тажриба тўпламоқдамиз

Конфедерациялар кубоги-2017 турнири очилиш ўйинида Россия терма жамоаси Янги Зеландияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиндан сўнг янги зеландияликлар устози Энтони Хадсон ўз фикрларини билдириб ўтди.

Янги Зеландия мураббийи рекорд ўрнатди

“Биз яхшироқ старт олишни истаган эдик. Кучли бўлган Россияга 0:2 ҳисобида ютқаздик. Рақиб яхши ҳаракат қилди. Биз майдонга жанговар рухда чиқдик. Тўғриси, бизда кучли жамоалар билан ўйнаш имконияти кам. Бундай ўйинлар орқали тажриба орттирамиз.

Ўйин биз кутгандек кечмади. Айниқса, биринчи бўлим. Биз биринчи голни рақибга совға қилдик. Иккинчи гол эса бизнинг хато. Аммо иккинчи бўлим мега кўпроқ ёқди. Футболчиларим қўлларини силтаб кетишмади, ва ўйнашда давом этишди”, – деб айтиб ўтди 36 ёшли мураббий.