Янги агент футболчига Англиядан жамоа топиб берди

9 апрель,2017, 12:05 552

Янги агент футболчига Англиядан жамоа топиб берди

 

"Порту" жамоасининг истеъдодли ярим ҳимоячиси Ясин Браими ёзги трансферлар мавсумида Англия премьер-лигасига келадиган бўлди.

Яқинда жазоирлик футболчи янги агент билан иш бошлаган эди. Бу агент Ясинни Англия чемпионатида мазмунли ўйин кўрсатаётган "Эвертон"га жойлаштиришга интилмоқда. Айни пайтда томонлар музокараларни бошлаб юборган.

"Порту" таркибида 26 та учрашувда қатнашиб, бешта гол урган 27 ёшли ярим ҳимоячига "Ювентус", ПСЖ ва "Ницца" ҳам кўз тикмоқда.

SPORTS.uz