Янги футболчиларни таништирган “Сўғдиёна” янги автобусига ҳам эга бўлди (ФОТО)

 

Бугун Жиззахнинг "Сўғдиёна” клуби 2017 йилги мавсумда клуб шарафини ҳимоя қиладиган янги футболчиларни таништирув маросимини ўтказди.

Ўтган тақдимот маросимида  Жиззах вилояти футбол федерацияси вице-президенти Анвар Мусулманов, "Сўғдиёна” ФК бош мураббийи Даврон Файзиев, ОАВ ходимлари ва фан-клуб аъзолари иштирок этишди. Бу ҳақда sangzor.uz хабар бермоқда. 

Дастлаб Анвар Мусулманов сўз олиб, жамоанинг янги мавсумга олиб борган тайёргарлиги, ушбу мавсумда мухлисларнинг стадионга кириш тартиблари ҳақида тўхталиб ўтди. Бош мураббий Даврон Файзиев эса жамоадаги ўзгаришлар, янги таклиф этилган футболчилар, раҳбарият томонидан қаратилаётган эътибор тўғрисида гапириб, бу йилги мавсумда жамоа мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатишига ҳаракат қилишини ва яхшироқ натижалар қайд этилишига бор кучлари билан меҳнат қилишлари ҳақида гапирди. Шундан сўнг, ОАВ ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Жамоага янги таклиф этилган футболчиларга рақамлари туширилган футболкалари топширилди.

Шундан сўнг, 18 март куни "Олмалиқ” жамоаси билан бўлиб ўтадиган ўйиндан олдинги навбатдаги машғулотларга киришилди. Барча мухлисларни 2017 йил 18 март куни, соат 17-00да бўлиб ўтадиган ХХVI Ўзбекистон чемпионати 3-тур ўйинида жамоани бевосита стадиондан қўллаб қувватлашга чақирамиз. Шу куни Жиззахда чемпионатнинг расмий очилиш маросими ҳам ўтказилади.

Яна  бир янгилик, жорий мавсумда клуб ўзининг янги автобусига эга бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!