Янги мавсумда "Боруссия Д"ни ким бошқариши маълум бўлди

CHERY AUTO

Франциянинг "Ницца" клуби бош мураббийи Люсьен Фавр энди фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттирадиган бўлди.

Tecno

Bild нашрининг хабар беришича, 59 ёшли швейцариялик мутахассис янги мавсумдан бошлаб Дортмунднинг “Боруссия” клубини бошқаради. Таъкидлаш лозимки, томонлар аллақачон бу борада музокаралар олиб боришган ва ўзаро ҳамкорлик бўйича келишувга эришишган.

Фавр ўз навбатида жамоанинг амалдаги бош мураббийи Томас Тухелнинг ўрнини эгаллайди. Айнан Тухель клуб ижрочи директори Ханс-Йоахим Вацке билан келишолмай қолгани сабаб мавсум якунлангач жамоадан кетмоқчи.

Comments

You must be logged in to commet!