Янгиерда Бахтиёр Давлатов хотирасига бағишланган турнир старт олди

24 апрель куни Янгиерда марҳум футболчи Бахтиёр Давлатов хотирасига бағишланган турнир старт олди.

Иккинчи марта ўтказилаётган ушбу турнирда 2004-2005 йилда туғилган ёшлардан иборат саккизта жамоа иштирок этмоқда. Жамоалар икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўйинларни бошлади.

"А" гуруҳи:

1. «Янгиер» (Сирдарё)
2. «Самарқанд» (Самарқанд)
3. «Металлург» (Бекобод)
4. «Жиззах» (Жиззах)

"B" гуруҳи:

1. «Янгиер-2» (Сирдарё)
2. «Машъал» (Муборак)
3. «Истарафшон» (Тожикистон)
4. «Гулустон» (Сирдарё)

Гуруҳ босқичини биринчи ва иккичи поғонада якунлаган жамоалар ярим финалда ўйнайди. 29 апрель куни мусобақанинг учинчи ўрин ва биринчи ўрин учун баҳслари бўлиб ўтади.

Ўйинлар Янгиердаги марказий ўйингоҳда бўлиб ўтади.

Ўз вақтида “Янгиер”, “Косонсой”, “Насаф”, “Машъал”, “Металлург” сингари клубларда тўп сурган иқтидорли ҳужумчи Бахтиёр Давлатов 2013 йил оламдан ўтди.

Янгиерда туғилиб ўсган Бахтиёр Давлатов 36 ёшида футболчилик фаолиятини тугатганди. Шундан бери “Машъал”, кейинчалик “Янгиер” жамоасида маъмур сифатида ишлаб келаётганди. Бахтиёр Бойжонович ҳаёт бўлганида 50 ёшни қарши олган бўларди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!